Live
3
Ўзбек

Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026га «#168» ёзуви туширилган нишонлар билан етиб келди

Футбол
9 июн, 02:20
Футболчилар ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этишди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026га «#168» ёзуви туширилган нишонлар билан етиб келди
Foto: Getty Images

Эрон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Мексикага етиб келди.

Тhe Athletic хабарига кўра, жамоа аъзолари сафар давомида пиджакларига «#168» ёзуви туширилган махсус нишонларни тақиб олган.

Foto: independent.co.uk

Қайд этилишича, ушбу рақам 28 феврал куни Минаб шаҳридаги бошланғич мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 168 кишини англатади. Хабарларга кўра, қурбонларнинг аксариятини болалар ташкил этган.

Манбада айтилишича, Эрон делегацияси Анталиядан Мексикага жўнаб кетаётган пайтда футболчиларда ушбу нишонлар бўлмаган. Бироқ улар парвоз давомида ва самолёт Испанияда техник тўхташ қилган вақтида кўринган.

Шунингдек, Эрон миллий жамоаси футболчилари март ойида Нигерияга қарши ўртоқлик баҳси олдидан давлат мадҳияси янграётган пайтда мактаб сумкаларини ушлаб тургани, Коста-Рикага қарши ўйин олдидан эса ҳалок бўлган инсонлар ҳамда зарар кўрган спорт ва маданий объектлар суратларини намойиш этгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА регламентига кўра стадион ҳудудида сиёсий, диний ёки шахсий мазмундаги шиор ва тасвирларни намойиш этиш тақиқланади. Бироқ стадион ташқарисидаги шундай ҳаракатлар бўйича аниқ қоидалар мавжуд эмас.

Маълумот учун, Эрон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг G гуруҳидан жой олган бўлиб, Белгия, Миср ва Янги Зеландия миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Foto: independent.co.uk

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эрон Эрон
Бугунги янгиликлар