«Реал» ҳужумкор яримҳимоячиси Браҳим Диас АПЛга йўл олиши мумкин.
Марокашлик футболчига «Тоттенҳэм» ҳамон қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Диас учун 25 миллион евро таклиф қилишга тайёр, «Реал» эса хавбекни сотишга рози бўлиши мумкин.
Бу мавсум Браҳим «Реал» сафида 37 та ўйинда иштирок этиб, 1 гол урди ва 8 ассист амалга оширди.
Тransfermarkt портали маълумотига кўра, 26 ёшли футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ «қироллик клуби» Диасни 40–45 миллион еврога сотишга тайёр экани маълум қилинганди.