Live
2
Ўзбек

«Сурхон»га янги бош директор тайинланди

Футбол
1 июн, 17:15
Акмал Ҳусанов ўз вазифасидан озод этилган.
«Сурхон»га янги бош директор тайинланди
Фото: Сурхон ПФК

Термизнинг «Сурхон» жамоаси маъмуриятида тайинлов амалга оширилди.

Клуб матбуот хизмати тақдим этган ва Лигага йўлланган расмий маълумотларга кўра, шу вақтга қадар клуб директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Акмал Ҳусанов ўз вазифасидан озод этилган.

Унинг бўшаб қолган ўрнига Нурали Нуруллаев вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, «Сурхон» жамоасини ҳозирда Анвар Ғофуров бошқармоқда. Жамоа Суперлиганинг 11 та туридан кейин 12 очко билан 12-поғонада бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
Бугунги янгиликлар