Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти италияликларнинг «Астон Вилла» дарвозабони, ЖЧ-2022 чемпиони Эмилиано Мартинесга бўлган қизиқишига изоҳ берди.
«У клубини алиштириш ниятида бўлган дарвозабон, биз эса совринлар учун курашмоқчимиз. Бизда ҳозирда икки посбон бўлса-да, рақобат доимо яхши», – дея Спаллеттининг сўзларидан иқтибос келтирди La Gazzetta dello Sport.
Ўтган мавсум Мартинес барча мусобақаларни инобатга олганда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 14 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали аргентиналик кипернинг актуал трансфер нархини 12 млн еврога баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади