Шотландия миллий жамоаси яримҳимоячиси Билли Гилмур Кюрасаога (4:1) қарши ўртоқлик баҳсида тиззасидан жароҳат олди ва шу сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига «Манчестер Юнайтед»дан Тайлер Флетчер чақирилди.
24 ёшли футболчи тикланиш муолажаларини бошлаш учун «Наполи» сафига қайтади.
Гилмур ўтган мавсумда ўтказган А Серияда 17 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урганди. Яримҳимоячи «Челси» тарбияланувчиси саналади. У фаолияти давомида «Норвич» ва «Брайтон» клубларида ҳам тўп тепган.
Маълумот учун, Шотландия ЖЧ-2026да Бразилия, Марокаш ва Ҳаити билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Шотландия яримҳимоячиси Гилмур ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади
Футбол
31 май, 10:25
Кюрасаога қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олган «Наполи» аъзоси ўрнига «МЮ» яримҳимоячиси чақирилди.
Foto: Getty Images