Live
1
Ўзбек

Саудия Пролигаси. «Ал Ҳилол» «Ал Қодисия» билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди, «Ал Иттиҳод»да аламли дуранг

Футбол
29 январ, 14:30
Брендан Рожерс бошқарувидаги «Ал Қодисия»нинг 7 ўйинлик ғалабали серияси барҳам топди.
Саудия Пролигаси. «Ал Ҳилол» «Ал Қодисия» билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди, «Ал Иттиҳод»да аламли дуранг
Foto: Al Qadsiah
29.01.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Аль-Кадисия Аль-Кадисия 2 : 2 Аль-Хиляль Аль-Хиляль

Саудия Арабистони чемпионатининг 19-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ал Қодисия»(40, 4-ўрин) ўз уйида пешқадам «Ал Ҳилол»ни (46) қабул қилиб, 90-дақиқада ғалабани бой берди.

Натижада Брендан Рожерс бошқарувидаги «Ал Қодисия»нинг 7 ўйинлик ғалабали серияси барҳам топди. Етакчи эса қаторасига иккинчи дурангни қайд этди.

2-поғонадаги «Ал Аҳли»да 43 очко, бир ўйини кам «Ан Наср»да 40 очко бор.

Турнинг яна бир ўйинида Бенземасиз «Ал Иттиҳод» (31, 6-ўрин) «Ал Фотиҳ» (22, 9-ўрин) майдонида 90+9-дақиқада тўп ўтказиб, атиги 1 очко олди.

Саудия Пролигаси. 19-тур. 29 январ
Ал Қодисия — Ал Иттиҳод 2:2
Голлар: Нандес (10), Кинионес (76) — Невеш (8), Ад Досари (90).

Ал Фотиҳ — Ал Иттиҳод 2:2
Голлар: Батна (74, пеналти), Варгас (90+9) — Аш Шаҳри (25, 84 пеналти).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Кадисия Аль-Кадисия
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар