Бугун
8
Ўзбек

Салиҳамижич: «Бавария» «ПСЖ»дан ўтади. 1-бўлимдаёқ 3:0 ҳисобини қайд этиш шарт эмас»

Футбол
6 май, 11:25
Мюнхенликларнинг собиқ футболчиси немис клубининг финалга чиқишига ишонмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Салиҳамижич: «Бавария» «ПСЖ»дан ўтади. 1-бўлимдаёқ 3:0 ҳисобини қайд этиш шарт эмас»
Foto: Getty Images
06.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Бавария Бавария 1 : 1 ПСЖ ПСЖ

«Бавария»нинг собиқ футболчиси ва собиқ спорт директори Хасан Салиҳамижич Мюнхен клуби «ПСЖ»ни Чемпионлар Лигаси яримфинал жавоб ўйинида (дастлабки баҳс — 4:5) қандай мағлуб этиши ҳақида гапирди.

Германия чемпиони 6 май куни ЕЧЛнинг амалдаги ғолибини қабул қилади.

«Трибуналардаги ўн иккинчи ўйинчи ва «Алянц Арена»ни забт этиб бўлмас қалъа эканлигини инобатга олсак, уйда аниқ устунликка эгамиз ва мен ишонаманки, «Бавария» кейинги босқичга ўтади.

Бизнинг футболчилар жуда яхши формада, улар ғалаба қозонишяпти ва ҳатто деярли ютқазилган ўйинларни ҳам ўз фойдаларига бура олишяпти. Улар «ПСЖ»га қарши баҳсда ўзларига ортиқча босим ўтказмасликлари керак, биринчи бўлимдаёқ 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш шарт эмас — ўйиннинг сўнгги қисмида кучли жиҳатларимиз орқали буни амалга оширамиз», — дея Салиҳамижичнинг сўзларини келтиради келтиради Bayern Germany.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • ПСЖ ПСЖ
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар