Бугун
17
Ўзбек

«Роналдунинг чемпион бўлишига ёрдам беришга келгандим» — Жезуш «Ан Наср»ни тарк этишини маълум қилди

Футбол
22 май, 02:55
Португалиялик мутахассис вазифа бажарилганини, Риёд клуби бошқарувидаги сўнгги ўйинини ўтказганини айтди.
«Роналдунинг чемпион бўлишига ёрдам беришга келгандим» — Жезуш «Ан Наср»ни тарк этишини маълум қилди
Foto: Getty Images

«Ан Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Саудия Пролигаси 2025/2026 йилги мавсумидаги чемпионликдан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди.

«Мен бу чақирувни фақат Криштиануга: «Сенга чемпион бўлишга ёрдам бераман, биз соврин ютамиз ва кейин кетаман», деб айтганим учун қабул қилганман.

Тамом. Мен учун вазифа бажарилди. Бу «Ан Наср» бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйиним бўлди»
, — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Фабрицио Ромпно.

Португалиялик мутахассис жамоани 2025 йил август ойида қабул қилиб олганди.

Саудия Арабистони чемпионатида «Ан Наср» 86 очко тўплаб, мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи поғонадан 84 очко жамғарган «Ал Ҳилол» жой олди.

Жамоа ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду илк бор Саудия Арабистони чемпионига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар