Бугун
17
Ўзбек

Роналду Саудия пролигаси тўпурарлари рўйхатида 3-ўринни эгаллади

Футбол
21 май, 23:45
Португалиялик ҳужумчи аввалги икки мавсумда тўпурарга айланган, аммо жамоаси чемпион бўлолмаганди.
Роналду Саудия пролигаси тўпурарлари рўйхатида 3-ўринни эгаллади
Foto: Getty Images

Криштиану Роналду «Ан Наср» сафида Саудия Арабистони чемпионати сўнгги турида майдонга тушиб, мавсумдаги 27- ва 28-голларини урди.

Португалиялик ҳужумчи 34-турда «Дамак» (4:1) дарвозасини икки марта ишғол қилди. Биринчи голни у тўғридан тўғри жарима зарбасидан урди, иккинчи тўп эса ўйин жараёнида киритилди.

Якунланган мавсумда 30 ўйинда майдонга тушган 41 ёшли футболчи 28 та гол урди. У тўпурарлар рўйхатида 3-ўринни эгаллади. Хулиан Андрес Кинионес («Ал Қодисия», 33 гол) тўпурарга айланди, Айвен Тоуни («Ал Аҳли», 32 гол) иккинчи бўлди.

Эътиборлиси, Роналду аввалги икки мавсумда 35 ва 25 та гол билан тўпурар бўлган, аммо жамоаси чемпионликни бой берганди. Бу сафар аксинча бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар