Бугун
2
Ўзбек

Ромеро учун АПЛ мавсуми якунланди

Футбол
13 апрел, 12:20
«Тоттенҳэм» сардори Чемпионшипга тушиб кетиш хавфидаги жамоасига муҳим баҳсларда ёрдам бера олмайди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ромеро учун АПЛ мавсуми якунланди
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро жароҳат туфайли икки ойгача майдондан четда қолиши мумкин.

«Тақачилар» сардори АПЛ 32-туридан ўрин олган «Сандерленд» (0:1) билан баҳсда ўз жамоаси дарвозабони Антонин Кински билан тўқнашув нвтижасида тиззасидан жароҳат олганди ва кўзида ёш билан майдонни тарк этганди.

ESPN Argentina журналисти Мартин Аревало маълумотига кўра, футболчининг тикланиши 5-8 ҳафта давом этади. Шу билан бирга, аргентиналик 27 ёшли ҳимоячи июн ойида старт оладиган жаҳон чемпионатида ўз миллий жамоаси сафида бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирда «Тоттенҳэм» АПЛ жадвалида 30 очко билан Чемпионшипга тушиб кетадиган ҳудудда — 18-ўринда бормоқда

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Аргентина Аргентина
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар