Испания миллий жамоаси сардори Родри Эрнандес ЖЧ-2026 финали олдидан Аргентина билан бўладиган ҳал қилувчи баҳс ҳақида фикр билдириб, жамоадошларини рақибнинг эҳтимолий провокацияларига берилмасликка чақирди.
«Провокациялар футболнинг бир қисми. Аммо биз уларга алданмаслигимиз керак. Бизни майдонда мағлуб бўлиш қўрқуви эмас, ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ бошқариши лозим», — деди Родри derbyderbyderby.it нашрига.
Яримҳимоячи финал каби босим юқори бўлган учрашувларда ҳиссиётларни назорат қилиш муҳим эканини таъкидлаб, Испания миллий жамоаси ўз футболига содиқ қолиши кераклигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финал баҳси бугун АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтади. Унда Испания ва Аргентина миллий жамоалари жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади