Live
1
Ўзбек

Рэшфорд «МЮ»га қайтади, «Барселона» трансфердан воз кечди

Футбол
10 июн, 06:00
Англиялик вингерга энди «Бавария» қизиқиш билдирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Рэшфорд «МЮ»га қайтади, «Барселона» трансфердан воз кечди
Foto: Getty Images

Маркус Рэшфорд ёзги трансферлар ойнасида «Манчестер Юнайтед»га қайтиши кутилмоқда.

Маrcа нашрининг хабар беришича, «Барселона» англиялик футболчи учун талаб қилинаётган 30 миллион еврони тўлашни режалаштирмаяпти. Шу сабабли каталонияликлар трансферни амалга оширмасликка қарор қилган.

Шу билан бирга, Мundo Deportivo маълумотига кўра, Рэшфордга Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, Германия гранди футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда ва «Манчестер Юнайтед» белгилаган суммани тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона» сафида ўтказган ва жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланганди.

Маълумот учун, 28 ёшли вингер ўтган мавсум барча мусобақаларда 49 та баҳсда майдонга тушиб, 14 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар