Live
1
Ўзбек

Касадо ёзда «Барселона»ни тарк этиши мумкин - манба

Футбол
10 июн, 11:35
Transfermarkt портали Касадонинг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Касадо ёзда «Барселона»ни тарк этиши мумкин - манба
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчи жамоа билан муносабатларини бутунлай узмаслик мақсадида ижара асосида бошқа клубга ўтишни афзал билмоқда.

Хавбек келажакда «кўк-анорранглилар» асосий таркибининг муҳим ўйинчисига айланишдан умидини йўқотмаяпти.

Маълумот учун, Касадо «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Якунланган мавсумда у «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Касадонинг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар