Жейдон Санчо расман «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, 26 ёшли футболчи клуб билан хайрлашиб, эркин агент мақомига эга бўлди.
Санчо 2021 йилда Дортмунднинг «Боруссия» клубидан 75 миллион фунт стерлинг эвазига трансфер қилинганди. Ушбу трансфер уни «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг қиммат харидлар рўйхатида тўртинчи ўринга олиб чиққан эди.
Бироқ футболчининг «Олд Траффорд»даги фаолияти кутилганидек кечмади. У турли даврларда асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва ижара асосида бошқа жамоаларда ҳам ўйнади.
Сўнгги мавсумни Санчо «Астон Вилла» сафида ижара асосида ўтказган эди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик вингер «Манчестер Юнайтед»га катта умидлар билан келган, бироқ клубдаги беш йиллик фаолияти давомида ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш эта олмади.