Live
1
Ўзбек

«Реал» Гвардиол трансферини кўриб чиқмоқда

Футбол
5 май, 10:42
Мадридликлар ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Гвардиол трансферини кўриб чиқмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Ёшко Гвардиол ёзги трансфер ойнасида «Реал» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sportske Novosti хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар хорватиялик футболчини асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда ва ёзда трансферни амалга ошириш вариантини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиол январ ойида «Челси»га қарши баҳсда (1:1) оёғининг катта болдир суягини синдириб олганди. Футболчи операция қилинди ва яқинда индивидуал машғулотларга қайтди.

23 ёшли ҳимоячи 2023 йилда «РБ Лейпциг»дан «Манчестер Сити»га 90 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

Ушбу мавсумда Гвардиол 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 5 ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар