Live
3
Ўзбек

«Реал» Арбелоа ўрнига тўрт нафар мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда

Футбол
16 апрел, 03:30
Мадридликлар янги бош мураббий излашни бошлади.
«Реал» Арбелоа ўрнига тўрт нафар мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда
Фото: Football365

«Реал» Алваро Арбелоа ўрнига янги бош мураббий излашни бошлади. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Маълум қилинишича, Мадрид клуби тўрт нафар мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда. Жамоа раҳбарияти Юрген Клопп номзодини юқори баҳоламоқда, аммо ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай алоқа бўлмаган.

Шунингдек, президент Флорентино Перес Зинедин Зиданни ҳам қадрлайди. Бироқ у Франция миллий жамоасини бошқаришга мойил.

Бундан ташқари, «Реал» АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино ва 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Франция миллий жамоасини тарк этиши кутилаётган Дидие Дешам номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа «Реал» бош мураббийи сифатида 2026 йил январ ойида таништирилганди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар