Live
1
Ўзбек

ПФЛ Вадим Абрамовни расман огоҳлантирди

Футбол
16 май, 13:08
«Динамо» бош мураббийи кетма-кет икки учрашувдан кейин матбуот анжуманида қатнашмади.
ПФЛ Вадим Абрамовни расман огоҳлантирди
Foto: PFL
15.05.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент 2 : 2 Динамо Динамо

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантирди.

Самарқанд клуби Ўзбекистон кубоги B гуруҳи доирасида ҳозирга қадар икки учрашув ўтказди. Жамоа 10 май куни ўз майдонида «Ғазалкент»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, 15 май куни Тошкентда «Локомотив» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ҳар икки баҳсдан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий ўрнига ёрдамчи мураббий Марат Мифтахутдинов иштирок этди. Вадим Абрамов эса регламент талабларига зид равишда анжуманда қатнашмади.

ПФЛ баёнотида қайд этилишича, мутахассиснинг мавсум давомида илк бор матбуот анжуманида иштирок этмагани вазминлик билан қабул қилинган. Бироқ кетма-кет иккинчи бор шу ҳолат такрорлангани регламент талабларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоланган.

Шундан келиб чиқиб, масала Лига Тартиб-интизом қўмитасига оширилган.

ПФЛ, шунингдек, Лига томонидан берилган лицензия асосида учрашувда иштирок этаётган барча расмий шахслар мусобақа низомларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши шартлигини эслатиб ўтди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар