«Реал» президенти Флорентино Перес Ла Лига 35-тури доирасидаги «Барселона»га қарши сафар баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.
Бу ҳақда El Chiringuito TV дастури бошловчиси Хосеп Педрерол ўз эфирида маълум қилди. Унинг айтишича, 79 ёшли клуб раҳбари Барселонага сафар қилмоқчи эмас ва «Камп Ноу»да бўладиган баҳсни стадиондан томоша қилмайди.
Маълумот учун, 10 май куни бўлиб ўтадиган классикода «Барселона»га дуранг натижа ҳам етарли бўлади — бу ҳолатда каталонияликлар муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштиради. Ҳозирда жамоалар ўртасидаги фарқ 11 очкони ташкил этмоқда ва мавсум якунига 4 тур қолган.