Бугун
16
Ўзбек

Павар «Интер»да қолиш учун учта таклифни рад этди

Футбол
5 август, 17:46
Франциялик 30 ёшли футболчи фаолиятини давом эттириш бўйича учта таклифни ҳам рад этган.
Павар «Интер»да қолиш учун учта таклифни рад этди
Фото: Getty Images

«Интер» ҳимоячиси Бенжамен Павар ёзги трансфер ойнасида Милан клубини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик 30 ёшли футболчи фаолиятини давом эттириш бўйича учта таклифни ҳам рад этган.

Қайд этилишича, «Бенфика», «Галатасарой» ҳамда «Комо» клублари таклифларини қабул қилмаган.

Сабаби, у «нерадзурри» бош мураббийи Кристиан Кивуни ўзини жамоада олиб қолишга ишонтиришни мақсад қилган.

Аввалроқ «Интер» Павар бўйича 10–15 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар