«Бавария» вингери Майкл Олисе Бундеслигада мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу натижа футболчилар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра аниқланди.
Kicker анъанавий тарзда мавсум охирида Германия чемпионатидаги 199 нафар футболчи орасида сўровнома ўтказиб, энг яхшиларни аниқлади.
Майкл Олисе 40,7% овоз тўплаб биринчи ўринни эгаллади. Топ-3дан Ян Диоманде («Лейпциг») 15,1% ва Лука Вушкович («Ҳамбург») 11,1% овоз билан жой олди.
Мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган, мюнхенликлар форварди Ҳарри Кейн эса 10,1% овоз билан тўртинчи ўринни эгаллади.
Олисе — футболчилар талқинига кўра Бундеслигада мавсум ўйинчиси
Футбол
31 май, 12:05
Чемпионат тўпурари Кейн кутилмаганда 4-ўринни эгаллади.
Foto: Getty Images