Live
3
Ўзбек

Олисе — Бундеслигада мавсум ўйинчиси, Кобел — энг яхши даврозабон

Футбол
16 май, 16:30
«Бавария» вингери якунланган мавсумда Германия юқори дивизионида энг яхши ассистент ҳам бўлди.
Олисе — Бундеслигада мавсум ўйинчиси, Кобел — энг яхши даврозабон
Foto: Getty Images

Майкл Олисе Бундеслигада мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

«Бавария»нинг 24 ёшли вингери мухлислар, клуб вакиллари ва экспертлар овоз берган сўровномада биринчи бўлди. У сўнгги турдан ўрин олган «Кёлн»га (5:1) қарши баҳсдан сўнг мукофотни қабул қилиб олди.

Франциялик футболчи якунланган мавсумда Германия юқори дивизионида 32 ўйин ўтказиб, 15 гол ва 19 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. У лиганинг энг яхши ассистентига айланди.

Шунингдек, мавсумнинг энг яхши дарвозабони ҳам аниқланди. Бу борада «Боруссия Д» вакили Грегор Кобел эътироф этилди.

Швейцариялик 28 ёшли посбон якунланган мавсумда лигада энг кўп «қуруқ ўйин» (15) ўтказди ва бу борада дортмундликлар рекордчиси Роман Войденфеллернинг 2011/12 йилги мавсумдаги натижасини такрорлади.

Gregor Kobel
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар