«Манчестер Сити» ва Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Бизда бўйи баланд футболчилар йиғилган. Жисмонан кучли бир-бирини яхши тушунадиган жамоамиз. Шунингдек, вазиятлар яратиш ва гол уриш учун футболда керак бўладиган барча сифатлар мавжуд.
Бу айнан бизга керак бўлган нарса. Ўйлайманки, Норвегия ўз ўйинчилари ва креативлиги билан ҳайрон қолдира олади. Бизнинг ўйинларимизни томоша қилиш ёқимли бўлиши жуда муҳим.
Саралаш босқичидаги муваффақиятли иштирокимиз бизга улкан ишонч бағишлади. Норвегияда Италияни мағлуб этдик. «Сан-Сиро»да уларни саралаш ўйинларида камдан-кам жамоалар енга олган, аммо биз буни уддаладик. Бу одамларга исталган жойда ва исталган ҳолатда натижа кўрсата олишимизни исботлади. Шу боис, бизда ишонч бор, биз ҳали ҳам ёш жамоамиз», — дея Ҳоланднинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.