Live
2
Ўзбек

Насри қитъа чемпионлигини Марокашга олиб берган Африка футбол конфедерациясини танқид қилди

Футбол
18 март, 07:35
«Агар улар баёнотни ўйин куни кечқурун ёки эртаси куни беришганида ҳам тушунса бўларди...», — дейди собиқ футболчи.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Насри қитъа чемпионлигини Марокашга олиб берган Африка футбол конфедерациясини танқид қилди
Foto: Getty Images

Франция миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Самир Насри Африка футбол конфедерациясининг (CAF) 2026 йилги Африка Миллатлар Кубогида Марокашга ғалабани бериш қарорини танқид қилди.

CAF финалдан икки ой ўтиб, Марокаш апелляциясини қаноатлантирди ва 90+8-дақиқада Браҳим Диасга нисбатан қўполлик учун белгиланган пеналтидан кейин норози бўлиб, майдонни тарк этгани сабаб Сенегал миллий жамоасига финал учун 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзди.

Ўшанда финал 13 дақиқадан кейин қайта бошланган ва Браим пеналтини голга айлантира олмаганди. Беллашув сенегалликларнинг ғалабаси (1:0) билан якунланганди.

«Агар улар (CAF) баёнотни ўйин куни кечқурун ёки эртаси куни беришганида, тушунган бўлардик, лекин бундай эмас… Кейинги сафар буни 2035 йилда эълон қилишадими?

Бу кулгили: сенегалликлар кубок билан уйга қайтишди, нишонлашди ва базм уюштиришди — энди нима қилиш керак? Ростини айтсам, бу CAF'нинг яна бир обрўсизланишидир», — дея Насрининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
  • Сенегал Сенегал
  • Африка Миллатлар Кубоги Африка Миллатлар Кубоги
Бугунги янгиликлар