Африка Миллатлар кубоги финалида мезбон Марокаш Сенегал билан тўқнаш келди ва меҳмонлар қўшимча бўлимлардаги гол эвазига ғалаба қозонишди.
Иккинчи бўлим якуни драматик ўтди. Ҳакам 90+9-дақиқада мезбонлар фойдасига пеналти белгилагач, меҳмонлар норозилик билдиришди ва майдонни тарк этишди. 10-15 дақиқа ўтгач, сененалликлар сардори Мане жамоадошларини ортга қайтарди. Пеналти амалга оширилди, аммо Диаснинг паненкасини Менди ушлаб олди. Сўнг ўйин қўшимча бўлимларга ўтди.
Қўшимча бўлимлар бошида эса Папе Гуйе ғалаба тўпини киритди ва Сенегал ўз тарихида 2-бор қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Африка Миллатлар кубоги. Финал
Марокаш — Сенегал 0:1
18 январ, Работ, «Stade Prince Moulay Abdallah»
Гол: Папе Гуйе (94).
Фойдаланилмаган пеналти: Диас (90+24).
Марокаш — Буну, Ҳакими, Агуерд, Масина (Ал Ямик, 89), Мазрауи (Игамане, 98), Ал Айнауи, Ал Ҳаннус, Сайбари (Салоҳ-Эддин, 90+4), Эззалзули, Диас (Аҳомаш, 98), Ал Кааби.
Сенегал — Э.Менди, М.Сарр, Ниакате, Камара (И.Сарр, 77), А.Менди (Сек, 77), Диуф (Якобс, 106), И.Гуйе, П.Гуйе, Мане, Ндиайе (Мбайе, 77), Жексон (Ш.Ндиайе, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Камара (24), И.Сарр (90+9), Диуф (90+10), Салоҳ-Эддин (90+21), Э.Менди (90+21), Ан Носири (112), М.Сарр (113).