Бугун
14
Ўзбек

Нагелсманн ЖЧ-2026 олдидан: «Германияга фаворит сифатида қарашмаяпти. Бу яхши»

Футбол
20 май, 11:45
Немислар устози жамоасининг бўлажак мундиалдаги иштироки ҳақида фикр билдирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Нагелсманн ЖЧ-2026 олдидан: «Германияга фаворит сифатида қарашмаяпти. Бу яхши»
Foto: Getty Images

Юлиан Нагелсманн Германия миллий жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

«Умуман олганда, немис жамоалари ҳар доим интенсив ва жисмоний кучга асосланган ўйин услуби билан ажралиб турган. Балки, сўнгги йилларда биз буни бироз йўқотгандирмиз. Соғлом фикрни сақлаб қолишимиз ва замонавий футбол таъсирини қабул қилишимиз керак.

Менимча, турнир бошланишида бизга фаворит эмас, даъвогарлар қаторида қарашади. Бу эса биз учун ижобий омил бўлиши мумкин. Ҳаётнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби ҳаммаси ишончга бориб тақалади. Ўз футболчиларингга ва улар яхши натижа кўрсатишига ишониш керак»,
— деди Нагелсманн FIFA расмий сайтига берган интервюсида.

Маълумот учун, Германия бўлажак мундиалда Эквадор, Кот-д'Ивуар ва Кюрасао билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар