Германия бош мураббийи Юлиан Нагелсманн жамоанинг дарвозабонлари ҳақида фикр билдирди.
«Бундестим»нинг 2026 йилги жаҳон чемпионати учун қайдномасига 3 та дарвозабон киритилган: Оливер Бауманн («Ҳоффенҳайм»), Мануэл Нойер («Бавария»), Александр Нюбел («Штутгарт»). Шунингдек, мураббий «Бавария»дан Йонас Урбиг машғулотлар учун 4-дарвозабон сифатида мундиалга боришини маълум қилди.
«Биз Нойерга биринчи рақамли дарвозабон сифатида таянамиз. Дарвозабонлар позициясига келсак, бош мураббийнинг асосий вазифаси – энг яхши учта дарвозабонни танлаш. Биз Алекс, Оли ва Мануэл мамлакатнинг энг яхши уч дарвозабони деган хулосага келдик. Шу сабабли Ману билан боғланиб, ундан яна миллий жамоада ўйнашни хоҳлаш-хоҳламаслигини сўрадик.
Мануэл қандай аурага эга эканлиги ва жамоа ўйинига қанчалик катта ҳисса қўшиши ҳаммага маълум. У яна бир турнирда ўйнашга тайёр эканини тасдиқлади. Биз ундан асосий дарвозабон сифатида фойдаланишни режалаштиряпмиз, бироқ бизда Оли Бауманндек дунё даражасидаги захира варианти ҳам бор. Қарор қабул қилинди ва, менинг фикримча, бу мутлақо тўғри», — дея Нагелсманннинг сўзларини келтиради Bayern Germany.
Нагелсманн: «Нойердан асосий дарвозабон сифатида фойдаланишни режалаштиряпмиз»
Футбол
21 май, 14:45
Германия бош мураббийи ЖЧ-2026 учун посбонлар танлови ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images