Live
2
Ўзбек

«МЮ» «Спортинг» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
11 июн, 06:15
Футболчининг шартномасидаги товон пули 80 миллион еврони ташкил этади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«МЮ» «Спортинг» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Спортинг» ҳимоячиси Усмон Диоманде фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда A BOLA хабар берди.

«Манчестер Юнайтед» футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Ивуарлик ҳимоячининг шартномасидаги товон пули 80 миллион еврони ташкил этади.

Шу билан бирга, португалияликлар уни камида яна бир мавсум жамоада олиб қолмоқчи. Қайд этиш лозим, «қизил иблислар» ҳозирча Диоманде трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқмаган.

Маълумот ўрнида, Усмоннинг клуб билан шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар амал қилади. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед»нинг Глейзерлар давридаги энг ёмон трансферлари рейтинги тузилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Sporting CP Sporting CP
Бугунги янгиликлар