Live
2
Ўзбек

«МЮ» «Сандерленд» ҳужумчисига қизиқмоқда

Футбол
26 сентябр, 06:44
«Қора мушуклар» 24 ёшли нидерландиялик футболчи учун 50 миллион фунт талаб қилиши мумкин.
«МЮ» «Сандерленд» ҳужумчисига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Сандерленд» ҳужумчиси Браян Броббига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Flashscorе хабар берди.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнаси олдидан 24 ёшли ҳужумчини кузатмоқда. «Сандерленд» эса нидерландиялик футболчининг трансфер қийматини 50 миллион фунт, яъни тахминан 58 миллион евро деб баҳоламоқда.

Шу билан бирга, «Сандерленд» Броббини сотишга эҳтиёж сезмаяпти. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Бробби ушбу мавсумда барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Тransfermarkt маълумотларига кўра, нидерландиялик ҳужумчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Сандерленд Сандерленд
Бугунги янгиликлар