Бугун
36
Ўзбек

Муҳаммадқодир Ҳамралиев: «Локомотив» билан ўйинда ҳам ғалабали сериямизни давом эттирмоқчимиз»

Футбол
4 сентябр, 04:51
«Навбаҳор» ҳимоячиси Суперлига 20-туридаги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Муҳаммадқодир Ҳамралиев: «Локомотив» билан ўйинда ҳам ғалабали сериямизни давом эттирмоқчимиз»
Foto: FC Navbahor
04.09.2026, 10:00 Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор - : - Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Локомотив» жамоалари ўртасидаги баҳс арафасида «лочинлар»нинг 25 ёшли ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Локомотив»га қарши кечадиган учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, бўлажак рақибимиз хорижлик мураббий бошқарувида жорий мавсум ўйинларини яхши ўтказмоқда ва турнир жадвалида ҳам юқори ўринларда бормоқда. Шу боис жума оқшомидаги ўйиннинг кескин курашлар остида ҳамда муросасиз тарзда кечиши эҳтимоли юқори. Жамоамиз қаторасига 6 та баҳсда зафар қучишга муваффақ бўлди ва «темирйўлчилар» билан бўладиган ўйинда ҳам мазкур ёқимли анъана ҳамда ғалабали сериямизни давом эттириш ниятида майдонга тушамиз.

Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, дейишганидек, Намангандаги учрашувлардаги муваффақиятларимизда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам муҳим омил бўлмоқда.

«Локомотив»га қарши кечадиган бўлажак ўйинда ҳам ишқибозлар стадионни тўлдирган ҳолда, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб, ғалабамизга мададкор бўлишади, деган умиддаман. Биз эса уларнинг ишончларини оқлаш учун барча имкониятимизни ишга соламиз»
, — дея Ҳамралиевнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, ўйин бугун — 4 сентябр куни Наманганда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Айни вақтда «Навбаҳор» турнир жадвалида 37 очко билан 3-ўринни, «Локомотив» эса 31 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар