«Милан» яримҳимоячи Юнус Муса билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Ўтган мавсумлардаги мураккаб даврдан сўнг америкалик футболчи Рубен Аморим қўл остида ўз ўйинини яхшилашга муваффақ бўлди.
Португалиялик мураббий яримҳимоячининг ўз жамоаси услубига мос келадиган жиҳатларини кўрди. Жумладан, унинг юқори интенсивликдаги ҳаракатлари, жисмоний кучи, майдоннинг катта қисмини қамраб олиши ва, энг муҳими, ҳимоядан ҳужумга тез ўтишдаги маҳорати алоҳида эътироф этилмоқда.
Pianetamilan.it хабарига кўра, футболчининг ушбу мавсум бошидаги ўйини нафақат Аморим, балки «россонерилар» раҳбариятида ҳам ижобий таассурот қолдирган. Клуб аллақачон Муса билан шартномани узайтириш бўйича дастлабки музокараларни бошлаш чораларини кўрган.
Маълумот учун, Юнус Муса АҚШ миллий жамоаси сафида ҳам тўп тепади.