«Милан» клуби «Наполи» яримҳимоячиси Скотт Мактоминайга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар берди.
Манбага кўра, миланликлар Неапол клуби билан келиша олмаётган шотландиялик футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Агар имконияти бўлса, уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Мактоминайнинг «Наполи» билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, бироқ уни узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча тўхтаб қолган.
Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ҳам собиқ футболчини ортга қайтаришга тайёр. Бироқ бу осон кечмаслиги мумкин. Скотт ҳозирча келажагини қайси жамоада давом эттириши борасида якуний қарорга келмаган.
Аввалроқ «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис Антонио Конте ўрнига Раффаеле Палладинони тайинлаш имкониятини кўриб чиққанлиги хабар қилинганди.