Аргентина миллий жамоаси сардори Лионел Месси ЖЧ-2026 якунларига кўра, турнирда энг кўп голли вазият яратган футболчи бўлди.
Сquawka статистик порталининг маълум қилишича, 39 ёшли ҳужумчи мундиал давомида жамоадошлари учун 25 та голли имконият яратган ва бу борада барча футболчиларни ортда қолдирган.
Ушбу рейтингда иккинчи ўринни Франция миллий жамоасининг уч нафар футболчиси бўлишди. Килиан Мбаппе, Майкл Олисе ва Усмон Дембеле ҳисобида 18 тадан голли вазият мавжуд.
Кейинги ўринлардан эса Леандро Троссар, Ашраф Ҳакими ва Деклан Райс жой олди. Уларнинг ҳар бири 17 тадан голли имконият яратган.
Қайд этиш жоиз, Месси ЖЧ-2026да Аргентина билан финалгача етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда Луис де ла Фуенте шогирдлари Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мундиални кумуш медаллар билан якунлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади