Испания миллий жамоаси аъзоси Микел Мерино жамоанинг жаҳон чемпионати-2026даги муваффақиятли иштироки ҳақида гапирди. Мусобақа финалида «қизил фурия» Аргентинани минимал ҳисобда таслим этди (1:0).
«Шунчаки ажойиб. Бу ўзгача лаҳза. Испанияда ҳозир бу ёшлар билан олтин авлоди бор. Жаҳон кубогини қўлга киритганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Биз энг кучли жамоа эканлигимизни биламиз. Миллий жамоамиз юқори даража кўрсатди ва ҳақли равишда ғалабага эришди», - дея яримҳимоячи сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports.
Таъкидлаб ўтамиз, Испания тарихда иккинчи бор жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритди. Аввалги муваффақият 2010 йилдаги мундиалда қайд этилган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади