Бугун
7
Ўзбек

Мбаппе «Реал» штаби аъзоси билан тортишиб қолган

Футбол
5 май, 11:50
Воқеа машғулот вақтида юз берган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Мбаппе «Реал» штаби аъзоси билан тортишиб қолган
Foto: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа мураббийлар штаби аъзоларидан бири билан можарога киришгани маълум бўлди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, ҳодиса «Бетис»га қарши баҳс (1:1) олдидан ўтказилган машғулотда юз берган. Машғулот ўйини давомида Мбаппега офсайд қайд этилганидан сўнг у штаб аъзосига нисбатан кескин ва ҳақоратомуз сўзлар ишлатган.

Қайд этиш жоиз, сўнгги ҳафталарда франциялик футболчи атрофида турли можаро ва танқидлар кўпайган.

Шунга қарамай, Мбаппе ушбу мавсумда юқори натижа қайд этмоқда — у барча турнирларда 41 та ўйинда 41 гол ва 6 ассистга муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар