«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Indykaila News хабар берди.
«Манчестер Сити» бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Винисиуснинг бу ёздаги шартнома ҳолати маълум даражада саволлар уйғотаётгани боис «шаҳарликлар» уни келаси ёзда сотиб олиш имкониятини кўрмоқда.
«Манчестер Сити» ушбу трансферни амалга ошириш учун жиддий тарзда ҳаракат бошлашни режалаштирмоқда. Қайд этиш лозим, вингернинг «қаймоқранглилар» билан шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Аввалроқ «Реал» ва Винисиус янги шартнома бўйича келишувга эришгани маълум қилинганди.