Италиялик собиқ футболчи Роландо Бянки Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штабида иш бошлади, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
43 ёшли мутахассис миллий жамоада ҳужумчиларини тайёрлаш жараёнига кўмаклашади.
Маълумот учун, Роландо Бянки футболчилик фаолияти давомида «Аталанта», «Каляри», «Режина», «Манчестер Сити», «Торино», «Болоня» ва «Малёрка» каби клубларда ўйнаган. Шунингдек, у турли ёшдаги Италия миллий жамоаларида ҳам тўп тепган.