«Манчестер Сити» собиқ дарвозабони Штефан Ортега фаолиятини «Олимпиакос»да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди.
Тажрибали германиялик посбоннинг сўнгги клуби «Ноттингҳэм Форест» бўлганди. Ортега шу йилнинг феврал ойидан буён «ўрмончилар» шарафини ҳимоя қилиб келган, 2025/2026 йилги мавсум якунланганидан сўнг эса эркин агентга айланган.
Якунланган АПЛ мавсумида Штефан «Ноттингҳэм Форест» сафида атиги 3 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у 4 та гол ўтказиб юборди ва битта баҳсда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Аввалроқ Жота Силванинг «Олимпиакос»га кўчиб ўтгани маълум қилинганди.