«Лилл» яримҳимоячиси Аюб Буадди «Манчестер Сити»га ўтиш арафасида турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
«Шаҳарликлар» 18 ёшли футболчи билан 2031 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича келишиб олди. Клублар ўртасидаги келишув ҳам яқин кунларда расман амалга ошиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Аюб «Лилл» асосий жамоаси сафида 96 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та ассист амалга оширган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса яримҳимоячи Марокаш миллий жамоаси сафида 5 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг барчасини асосий таркибда бошлади.
Аввалроқ «Манчестер Сити» Буадди учун 90 миллион евро сарфлашга тайёр экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади