Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз Италиянинг Милан шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Футболчи ва «Интер» ўртасидаги меҳнат шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади. Шунингдек, ҳимоячи «нерадзурри» сафида йилига 4 миллион евро маош олади.
Маълумот ўрнида, «Манчестер Сити» собиқ футболчиси якунланган АПЛ мавсумида 9 та учрашувда майдонга тушди. У клуби сафида бирор марта ҳам гол ёки ассист муаллифи бўлмади. Шунингдек, Жон сариқ ёки қизил карточка ҳам олмаган.