«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри трансфери учун тахминан 50 миллион евро таклиф қилган. Бу ҳақда El Larguero хабар берди.
Ҳозирча бу фақат оғзаки таклиф бўлиб турибди. Бироқ томонлар яқин вақт ичида келишувга эришиши мумкинлиги айтилмоқда.
Испаниялик футболчининг трансферини «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио ҳам маъқуллаган. Шунингдек, Родрининг ўзи ҳам Мадрид клубида тўп тепишни истамоқда. Шу сабабли, у «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича музокараларни рад этмоқда.
Маълумот ўрнида, Родри ўтган мавсум АПЛдаги 21 ўйинда майдонга тушиб, 1 марта гол урган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса у Испаниянинг барча 8 та ўйинида қатнашди ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади