Бугун
17
Ўзбек

Киеза янги бош мураббий қўл остида асосий таркиб учун курашмоқчи

Футбол
28 июл, 06:00
Италиялик вингер «Ливерпул»даги келажаги борасида қарор қабул қилди.
Киеза янги бош мураббий қўл остида асосий таркиб учун курашмоқчи
Foto: Getty Images

«Ливерпул» вингери Федерико Киеза фаолиятини Англия клубида давом эттиришга қарор қилди.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, 28 ёшли футболчи янги бош мураббий Андони Ираола қўл остида асосий таркибдан жой олиш учун курашишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Киезанинг асосий мақсадларидан яна бири Италия миллий жамоасига қайтиш ҳисобланади.

Маълумот учун, Федерико Киеза 2024 йилнинг ёзидан буён «Ливерпул» сафида тўп тепмоқда. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар