«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2025/26 йилги мавсумни 58 та гол билан якунлади.
Англиялик футболчи Бундвлига доирасида 36 та, Чемпионлар Лигасида 14 та, Германия кубогида 7 та ва мамлакат суперкубогида яна 1 та гол урди.
32 ёшли ҳужумчи чемпионатнинг сўнгги туридан ўрин олган «Кёлн»га (5:1) қарши баҳсда ҳет-трик қайд этди.
Натижада Кейн Бундеслига футболчилари орасида барча мусобақалар бўйича бир мавсумда энг кўп гол уриш рекордини янгилади. Aввалги рекорд «Бавария» собиқ форварди Роберт Левандовскига тегишли бўлиб, у 2019/20 йилги мавсумда барча турнирлар доирасида 55 бор тўп киритганди.
Кейн Левандовскининг рекордини янгилади
Футбол
16 май, 18:10
«Бавария» форварди Бундеслига футболчилари орасида бир мавсумда барча турнирлар доирасида энг кўп гол урди.
Foto: Getty Images