«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Челси»даги вазият ҳақида фикр билдирди.
Лондон клуби АПЛ 35-турида ўз майдонида «Ноттингҳэм Форест»га (1:3) ютқазиб қўйди. Натижада жамоа турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.
«Майдонда беш ёки олтита ҳақиқий топ даражадаги ўйинчилар бор. Лекин улар «Нотингҳэм»нинг иккинчи таркибига ютқазди. Ҳали бир йил бўлгани йўқ. Эсимда бу йигитлар «ПСЖ»ни йирик ҳисобда мағлуб этгани. Афсуски, ҳозирда эса жамоада ўйинчилар билан мураббийлар ўртасида ҳам, футболчилар билан мухлислар ўртасида ҳам боғлиқлик йўқ.
Бу бошқа томондан яхши. Чунки футбол фақат пул сарфлаш ва футболчи сотиб олишдан иборат эмаслигини кўрсатади. «Челси» ҳозирда ҳудди сувда чўкиб бораётган кемага ўхшайди» — дея Каррагернинг сўзларидан келтиради The Athletic нашри.