Испания миллий жамоаси Лига Миллатлари А лигаси 2-турида Хорватияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. «Рамoн Сaнчез Пизхуaн» стадионида ўтган баҳсда мезбонлар Ламине Ямалнинг 2-дақиқадаги голи эвазига ҳисобни очди. 28-дақиқада Хорватия вакили Мартин Белё мувозанатни тиклади.
Орадан уч дақиқа ўтиб, Испания яна олдинга чиқди. Пау Кубарси эмас, балки Пау Пубил 31-дақиқада гол уриб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Ямал 63-дақиқада ўзининг иккинчи голини урди. 89-дақиқада эса Нико Уилямс якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа Испания миллий жамоаси кетма-кет 40 та баҳсда мағлубиятга учрамади ва расмий ўйинлардаги энг узун мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекордини янгилади. Аввалги рекорд ҳам Испанияга тегишли бўлиб, жамоа ушбу кўрсаткични 2026 йил ёзида жаҳон чемпионати финалида 38 та баҳсгача етказганди.
Испаниянинг асосий вақтдаги сўнгги мағлубияти 2024 йил март ойида Колумбияга қарши ўртоқлик баҳсида қайд этилган. Расмий баҳсларда эса жамоа сўнгги бор 2023 йил мартида Евро-2024 саралаш босқичида Шотландияга 0:2 ҳисобида ютқазган.
Маълумот учун, аввалги жаҳон рекорди Италия миллий жамоасига тегишли эди. Италияликлар 2018 йил сентябридан 2021 йил октабригача 37 та баҳс давомида мағлубиятга учрамаган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги Лига Миллатлар лигаси финалида Испаниянинг Португалияга пеналтилар сериясидаги мағлубияти ушбу ҳисоб-китобга киритилмаган. Асосий вақтда баҳс 2:2 ҳисобида якунланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади