ОФК Элит Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган «Ан Наср» — «Нефтчи» баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар яримҳимоячиси Икром Алибоев ҳам ўз фикрларини билдирди.
— Ассалому алайкум! Мураббийимиз таъкидлаганидек, Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушамиз. «Ан Наср» нафақат таркиб жиҳатидан, балки молиявий имкониятлари ва халқаро тажрибаси билан ҳам қитъамизнинг етакчи клубларидан бири ҳисобланади.
Биз бўлажак учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг кучли жиҳатларини яхши биламиз ва ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб, ўйинга тайёргарлик олиб бордик. Футболда номлар ва имкониятлар муҳим, лекинъ майдонда ҳар бир жамоа ўз ўйини ва кураши билан натижага эришади.
Бор кучимизни ишга солиб, мухлисларимизни қувонтирадиган натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг вазифамиз — майдонда боримизни бериш, охиригача курашиш. Натижа эса, албатта, Аллоҳдан.
Маълумот учун, «Ан Наср» — «Нефтчи» баҳси 12 октябр куни Ар Риёд шаҳридаги «Ал Аввал Парк» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:15да старт олади.
Икром Алибоев: «Вазифамиз — майдонда боримизни бериб, охиригача курашиш»
Футбол
11 октябр, 23:23
36
«Нефтчи» яримҳимоячиси «Ан Наср» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Foto: PFC Neftchi
12.10.2026, 14:15
Осиё Чемпионлар Лигаси
Аль-Наср Эр-Рияд
-
:
-
Нефтчи
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади