Бугун
4
Ўзбек

Иброҳимхалил Йўлдошев жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юборади

Футбол
22 май, 06:05
«Нефтчи» ҳимоячиси 1 ойга сафдан чиқди.
Иброҳимхалил Йўлдошев жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юборади
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳат сабаб мундиалда қатнаша олмайди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

«Йўлдошев машғулотлар пайтида оёғининг тўпиқ қисмида ноқулайлик ҳис қилган. Дастлабки тиббий диагностик ва клиник текширув хулосаларига кўра, ҳимоячимизнинг эски жароҳати безовта қилган ва унинг тикланиши учун 1 ойдан кўпроқ вақт талаб этилади.

Шу сабабли, Йўлдошев Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Футболчимиз соғайиб, тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ҳусниддин Алиқуловнинг жароҳати сабаб жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Нефтчи Нефтчи
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар