Live
3
Ўзбек

«Хетафе» ўз тарихида илк бор дарвоза томон аниқ зарба бермасдан ғалаба қозонди

Футбол
23 апрел, 01:30
Мадрид клуби Ла Лига 33-тур доирасида «Реал Сосиедад»ни мағлуб этди.
«Хетафе» ўз тарихида илк бор дарвоза томон аниқ зарба бермасдан ғалаба қозонди
Фото: Getty Images
22.04.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Сосиедад Реал Сосиедад 0 : 1 Хетафе Хетафе

«Хетафе» ўз тарихида илк бор дарвоза томон аниқ зарба бермасдан ғалаба қозонди.

Мадрид клуби Ла Лига 33-тур доирасида «Реал Сосиедад»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва бу ўйинда бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади.

Меҳмонлар 29-дақиқада Жон Горрочатегининг автоголи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Умуман олганда, «Хетафе» беллашувда 5 та зарба берди, аммо улардан бирортаси дарвоза томон тўғри бормади. Майдон эгаларининг эса 13 зарбасидан тўрттаси рақиб дарвозасига аниқ борган.

Шу тариқа, «Хетафе» ўз тарихида илк бор Ла Лига ўйинини бирорта аниқ зарбасиз зафар қучди. Жамоа ҳисобида жами 792 та ўйинда 252 та ғалаба мавжуд.

Аввалроқ жамоа «Реал»га гол урган Сатрианони тўлиқ сотиб олгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
  • Хетафе Хетафе
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар