Мартин Сатриано «Хетафе»да қоладиган бўлди.
Испания клуби 25 ёшли ҳужумчини «Лион»дан тўлиқ сотиб олганини эълон қилди. Томонлар 2030 йил ёзигача шартнома имзолашди.
Уругвайлик футболчи шу йил январидан бери мадридликлар сафида сафида ижара асосида ўйнаб келаётганди.
Франция клуби маълум қилишича, трансфер қиймати 6 миллион еврони ташкил этган ва бонуслар ҳисобига яна 200 минг еврога ошиши мумкин.
Сатриано бу мавсумда Ла Лигада Сатриано 10 та ўйинда 3 та гол урди. Хусусан, ҳужумчи «Реал»га (1:0) қарши баҳсда жамоасига ғалаба келтирди.