«Барселона» собиқ футболчиси Хави Эрнандес ўзи билан бирга тўп тепган энг яхши ўйинчилардан иборат 5 кишилик жамоа тузди.
Barca Universal нашрига кўра, афсонавий яримҳимоячи дарвозага Виктор Валдесни қўйди, ҳимоя чизиғида эса ягона футболчи сифатида Карлес Пуйолни танлади.
Яримҳимояда эътирофга сазовор бўлганлар Андрес Иниеста ва Серхио Бускетс бўлди. Ҳужум чизиғидан эса албатта, Лионел Месси жой олган.
Маълумот ўрнида, Хави 1998 йилдан 2015 йилгача «Барселона» асосий жамоасида тўп тепган. Шундан сўнг у «Ас Садд»га ўтган ва 4 йилдан кейин фаолиятини якунлаган.
2021–2024 йиллар давомида испаниялик мутахассис Каталония грандида бош мураббий бўлиб ишлаган. Аввалроқ Хави «Милан» бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири экани маълум қилинганди.