Бугун
11
Ўзбек

Хаби Алонсо «Челси» билан музокара ўтказди

Футбол
9 май, 10:37
Испаниялик мутахассис Лондон клубини бошқаришга тайёр.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Хаби Алонсо «Челси» билан музокара ўтказди
Foto: Getty Images

«Реал» собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо «Челси» билан музокара олиб борди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, ушбу ҳафта томонлар ўртасидаги илк музокаралар бўлиб ўтган ва улар ижобий руҳда якунланган. Қайд этилишича, испаниялик мутахассис Лондон клубини бошқаришга тайёрлигини билдирган.

Шу билан бирга, «Челси»нинг қисқа рўйхатида бошқа номзодлар ҳам борлиги ва якуний қарор ҳали қабул қилинмагани айтилмоқда.

Маълумот учун, лондонликлар аввалроқ Лиам Росениор билан хайрлашган эди. Жамоа айни пайтда АПЛ турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар